French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ, АҚШ, МАГАТЭ баёнотлари...
11:33 / 2023-01-19

Россия-Украина

Украина инқирозининг тугашига анча вақт бор, деб баёнот берди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.  

“БМТнинг халқаро ҳуқуқ ва Низомига мувофиқ, тинчлик-барқарорликдан анча узоқдамиз”, деди у.

Украинанинг ғарбий қисмида яшаётган венгерларни хавф остида қолдирмаслик учун Венгрия Киевга қурол-яроғ етказиб бермаяпти. Бу ҳақда Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.

“Биз украиналикларга гуманитар ёрдам кўрсатмоқдамиз ва уни давом эттирамиз”, деди вазир.

Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгашидаги стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирбининг айтишича, ҳафта охиригача Вашингтон Украинага қурол-аслаҳаларни ўз ичига олган ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини бериш ҳақида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда “CNN” хабар берди.

2022 йилнинг баҳорида Болгария Киев режимига қурол-аслаҳалар етказиб берган. Бу ҳақда 2021 йил декабрь ойидан 2022 йил августигача Бош вазир бўлган Кирил Петковга таяниб, Германиянинг “Die Welt” нашри хабар тарқатди.  

“Болгария ҳукумати тўғридан-тўғри Киевга эмас, балки хориждаги воситачи компанияларга экспорт қилишга рухсат берган эди”, деди у.  

Нашрнинг маълумотига кўра, харажатлар Буюк Британия ва АҚШ томонидан қопланган.

Польша ва польшалик тадбиркорлар Украинани тиклаш ишларида асосий ролни ўйнашади, деб баёнот берди Бош вазир Матеуш Моравецкий.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнот беришича, Ғарб давлатларининг Украина атрофидаги вазиятни ҳал этишга доир ягона қарашлари йўқ.  

 “Энг дангаса одамгина томонларни музокаралар ўтказишга чорламаяпти, холос”, деди вазир.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Вашингтондаги учрашув чоғида Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўла қувватлаш ҳамда у ердаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш хусусида фикр алмашдилар.  

Буюк Британия ҳукумати Украинага аввал етказиб берган “Challenger 2” 14 танкига қўшимча равишда 200дан зиёд бронетехника юборишга қарор қилди, деб баёнот берди Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли.

МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси мазкур ташкилотнинг миссияси ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгунича Украина АЭСларида қолиши лозим, деб баёнот берди.  

Украина Президенти Владимир Зеленский видеоалоқа тарзидаги Давосдаги иқтисодий форумдаги чиқишида Ғарб мамлакатларини Киевга қурол-аслаҳалар етказиб беришни фаоллаштиришга чақирди.  

“Биз, шунингдек, молиявий ёрдамга ҳам муҳтожмиз”, деб қўшимча қилди у.  

БМТ Бош котибининг ўринбосари Фархан Ҳақ Россия, Туркия, Украина ва БМТ ўртасидаги дон шартномаси асосида август ойидан бери 44 фоиз буғдой экспорти кам даромадли мамлакатларга жўнатилди, дея маълумот берди.

Аброр ХОН, ЎзА