Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: АҚШ кетгандан кейин Афғонистонда иқтисодий вазият янада ёмонлашган
14:43 / 2022-08-29

АҚШ кетганидан кейин Афғонистонда иқтисодий вазият сезиларли равишда ёмонлашган, деди БМТнинг Афғонистондаги гуманитар масалалар бўйича координатори Рамиз Алакбаров РИА Новостига берган интервьюсида.

Афғонистонда ҳукумат ўзгариши мамлакатда юзага келган оғир гуманитар вазиятга қандайдир таъсир кўрсатдими, деб берилган саволга Алакбаров шундай деб жавоб берган: "Сўнгги йилларда бизда биринчи навбатда иқтисодий аҳвол ёмонлашган". 

Унинг таъкидлашича, мамлакатда "банк тизими ишламайди, иқтисодиёт билан боғлиқ функциялар фаолият кўрсатмаяпти".

"Барчаси тўхтаган. Шу сабабли иқтисодий инқироз янада кучаймоқда", – деган координатор. 

Алакбаровнинг таъкидлашича, мамлакатда иқтисодий фаолият бўлмагач, гуманитар соҳада босим қучаяди. "Аввалги давлат бюджети 13,5 миллиард долларни ташкил этар эди. Тузилмаси биз учун номаълум бўлган ҳозирги давлат бюджетининг харажат қисми 3 миллиард долларни кўзда тутади. Шу билан бирга, биз бу пуллар нимага сарфланишини ҳам билмаймиз. Ушбу уч миллиарднинг 1  миллиарди камомад ҳисобланиб, уни ҳали топиш керак бўлади. Хуллас, 13,5 миллиард билан  3 миллиард орасидаги фарқ кўз ўнгимизда", – деди у.  

Координаторнинг айтишича, Афғонистонга кўрсатилаётган ташқи ёрдам миқдори оз. Шу боис мамлакатда гуманитар вазият ҳам аввалги йилларга қараганда ёмонлашган.