БМТ анжуманида 10 мамлакат Фаластин давлатини тан олади
22 сентябр куни бўлиб ўтадиган БМТ анжуманида ўн мамлакат вакиллари Фаластин давлатини тан олиши кутиляпти. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
- Ўн мамлакат Фаластин давлатини тан олиш ниятида, - деди Президент Эммануэль Макроннинг маслаҳатчиси.
Бу рўйхатда Франциядан ташқари Андорра, Австралия, Бельгия, Буюк Британия, Канада, Люксембург, Мальта, Португалия ва Сан-Марино ҳам бор.

Мулозим Исроилнинг Иордан дарёси ғарбий қирғоғидаги Фаластин ерларини эгаллашга уринишини "қизил чизиқ" деб атади.
Фаластин БМТга аъзо 148 давлат томонидан тан олинган. Дунёнинг 95 мамлакатида Фаластин элчихонаси ёки доимий ваколатхонаси фаолият юритади.
М.Пирматова, ЎзА