Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: 8 500 дан ортиқ болалардан аскар сифатида фойдаланилган
16:12 / 2021-06-22

Душанба куни БМТ раҳбари Aнтониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашига болалар ва қуролли тўқнашувлар бўйича йиллик ҳисоботида болаларни ўлдириш, майиб қилиш, ўғирлаш, мактаблар ва касалхоналарни нишонга олиш кабилар бўйича қайд этилган мамлакатлар ва статистик рақамларни маълум қилди.

Унга кўра, 21 та можарода 19 379 нафар болага нисбатан ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги қайд этилган. 2020 йилда энг кўп қонунбузарликлар Сомали, Конго Демократик Республикаси, Aфғонистон, Сурия ва Яманда содир этилган.

Ўтган йили дунёда 8521 боладан аскар сифатида фойдаланилган, яна 2674 нафар бола ҳалок бўлган ва 5748 бола турли даражада жароҳат олган.

Ҳисоботда айтилишича, БМТ болаларни ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ундаш мақсадида шакллантирган қора рўйхатда болаларга нисбатан зўравонлик, ҳуқуқбузарликлар содир этган мамлакатлар қайд этиб борилади. Рўйхат узоқ вақтдан буён дунё дипломатларининг баҳсли муҳокамаларига сабаб бўлиб келмоқда.