Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: 23 январдан бери Ғазо шимолига ёрдам бормаяпти
23:03 / 2024-02-26

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам бўйича агентлиги бош комиссари Филипп Лаззарини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бир ойдан бери Ғазо шимолига ёрдам етказиб берилмаётганини айтди.

Ташкилот охирги марта 23 январь куни Ғазо шимолига озиқ-овқат етказилганини эслатган Лаззарини, ўшандан бери БМТнинг бошқа идоралари билан бирга яқинлашиб келаётган очарчиликдан огоҳлантириб, минтақага инсонпарварлик ёрдами бўйича мурожаат қилиб келинаётганини қайд этди.

Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими тарқатган маълумотгакўра, 7 октябрдан бери Исроил қамалдаги Ғазо секторига ҳужум қилиш учун, орасида тақиқланган фосфорли ва кассетали турлари ҳам бўлган, жами 70 минг тонна бомбадан фойдаланган. Шу давр ичида 360 мингдан ортиқ турар-жой вайрон қилинган. 

Ҳисоботда Фаластин халқига қарши 19 уруш жинояти, жумладан инсониятга қарши жиноят содир этилгани келтирилган. 30 мингга яқин одам, асосан аёллар ва болалар ўлдирилган, 2600 киши қўлга олинган. Нотинчлик сабаб 2 миллион фаластинлик уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Aз-Зайтун, Шайх Ризвон ва Aн-Наср маҳаллалари, Aл-Мағози қочқинлар қўналғаси ва Ғазонинг ғарбий минтақасида юзлаб одамлардан тирик қалқон сифатида фойдаланилган.

Ғазо бўйлаб, айниқса, шимолда қамални кучайтирган Исроил, уруш усули сифатида очарчиликдан фойдаланди. Фаластинликлардан 300 миллион шекелга яқин нақд пул, олтин, заргарлик ва бошқа қимматли буюмлар ўғирланган.
Ҳужум чоғида жами 500 дан кўп масжид ва черков, 300 дан ортиқ университет ва мактаб, 360 000 дан зиёд уй вайрон бўлди, Ғазодаги 35 касалхонадан 31 таси ишдан чиқди.

Афсуски, минг йиллик тарихга эга 200 дан кўп археологик ва тарихий обида вайрон бўлган.

Г.Сатторова, ЎзА