БМТ: 2024 йил можароларда ҳалок бўлган бегуноҳ аҳоли сони кескин ортди
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари чоршанба куни чоп этган ҳисоботга кўра, 2024 йил давомида давлатлараро турли можаролар туфайли қурбон берилган оддий аҳоли вакиллари сони 40 фоиз ошиб, 48 384 кишини ташкил этган.
Ўлдирилган журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам 10 фоиз, яъни 2023 йилдаги 74 ҳолатдан 82 нафарга ошган.
Таъкидланишича, марҳум ҳамкасбларимизнинг 60 фоиздан кўпи низо ҳудудларида ҳаётдан кўз юмгани сўнгги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткич сифатида баҳоланган.
БМТ маълумотига кўра, ўтган йил 625 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси ўлдирилган ёки ғойиб бўлган. Бу борада, айниқса, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларидаги аҳвол ачинарли.