БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги эълон қилган ҳисоботга кўра, дунёда сиёсий можаролар, зўравонликлар ва иқлим ўзгариши сабаб қочқинлар сони ортиб бормоқда.
2020 йил охирида 82,4 миллион одам кўчган бўлса, 2021 йил январ-июнь ойларида бу кўрсаткич 84 миллионга етди. Асосан, Африка қитъаси аҳолиси можаро ва урушлар сабаб яшаб турган уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Кўчиш ўсиб бораётганига қарамай, COVID-19 билан боғлиқ чекловлар бошпана изловчилар учун жойлар сонини чекламоқда.
“Халқаро ҳамжамият зўравонлик, таъқиб ва инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қодир емас”, – дейди БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди.
2021 йилнинг биринчи ярмида можаролар сабаб 51 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетган. Африкада, жумладан, Конго Демократик Республикасида 1,3 миллион, Эфиопияда 1,2 миллион киши қўшни давлатларга қочиб ўтган. Мьянмада эса одамлар ўз уйларидан қувиб чиқарилган.
“Халқаро ҳамжамият тинчлик ўрнатиш учун саъй-ҳаракатларини икки баравар ошириши керак”, – деган Гранди.
Улуғбек Маҳмирзаев тайёрлади.