Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: 16 миллиондан ортиқ суриялик инсонпарварлик ёрдамига муҳтож
14:48 / 2024-12-10

Сўнгги ҳафталарда Сурия боши узра “қора булутлар” тўпланди, дейиш мумкин. Бу ҳолат сурияликлар кўксида йиллар давомида шаклланган “яралар”нинг янгиланишига олиб келмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, 16 миллиондан ортиқ сурияликлар шошилинч инсонпарварлик ёрдамига, жумладан, бошпана, озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш муассасаларига муҳтож.

БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик душанба куни журналистларга мамлакатдаги қуролли тартибсизликлар туфайли уй-жойини ташлаб кетган сурияликлар кўпроқ ёрдамга муҳтожлигини айтди.

–Суриядаги ҳамкорларимиз гуманитар жабҳада 16 миллиондан ортиқ одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлигини, ОCHА (БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси) шошилинч равишда кўпроқ бошпана, озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш муассасалари зарурлигини эълон қилди, – деди у.

Манбага кўра, 28 ноябрдан буён айниқса, Ҳалаб, Хама, Хомс ва Идлиб вилоятларидан 1 миллионга яқин одам, аксарияти аёллар ва болалар уй-жойини ташлаб кетган.

БМТ расмийси Дамашқ қуролли гуруҳлар томонидан эгаллаб олинганидан кейин юзага келган тартибсизликларга ишора қилиб “Фуқароларнинг мулки ва корхоналари, шунингдек, гуманитар юклар сақланадиган омборлар талон-тарож қилингани ҳақида маълумотлар бор”, деди.

– UNICEF ва БМТ Аҳоли жамғармаси Хомсда ёрдам гуруҳларини жойлаштирди ва тиббий клиникалар ташкил этди, – дея қўшимча қилди Дюжаррик.