Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: 150 минг киши Украинани тарк этган
20:31 / 2022-02-26

Ҳозиргача Украинадан 150 мингча одам чиқиб кетган, қочқинлар, асосан, Польша, Венгрия, Молдова, Руминияга жўнатилган, деди БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.

“Ҳозир 150 мингдан кўп украиналик қўшни давлатлар чегарасини кесиб ўтган. Уларнинг ярми Польшага, қолганлари Венгрия, Молдова, Руминия ва бошқа мамлакатларга кўчган. Ҳарбий вазият рақамларни аниқлаш, кўрсатилаётган ёрдам ҳақида маълумот олишни қийинлаштирмоқда”, деб ёзди Гранди ижтимоий тармоқда.