Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BMB” жамоаси рақиб дарвозасига 12 та тўп киритди
09:31 / 2024-12-18

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лига баҳсларининг 4-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Мазкур турнинг илк кунги учрашувларида “Насаф” кутилмаганда “OIL STAR” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, "пойтахт дербиси" дея эътироф этилган “Пахтакор” – “Бунёдкор” баҳси 4:4 ҳисобида якунланди. Мусобақа пешқадами “BMB” жамоаси “Сурхон”га қарши ўтган ўйинда 12:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Локомотив” 5:2 ҳисобида “Максам-Чирчиқ” жамоасини таслим қилди. 

Бугун, 18 декабрь куни чемпионатнинг иккинчи кунида “Металлург” – ОКМК, “Максам-Чирчиқ” – “OIL STAR”, “Локомотив” – “Сурхон”, “Динамо” – “Дизак” клублари ўзаро рақобатлашади. 

Маълумот ўрнида: Олий лиганинг 3-тур учрашувлари якунига кўра “BMB” жамоаси 18 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 4-турдаги илк баҳслардан сўнг айнан ушбу клуб ғалабали серияларини 7 тага етказиб олди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА