Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BMB HOLDING” экишдан экспортгача ягона занжирни яратди
18:01 / 2024-08-27

Нега Президентимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга доимо эътибор қаратади? Қишлоқ хўжалигида занжир қандай яратилади?

Жиззах вилоятидаги “BMB HOLDING” компанияси ўз фаолиятида шу саволларга амалий жавоб топа олди. Янги Ўзбекистонда ташкил топган агрокластер тизими аслида масаланинг ечими бўлди. Бугунгача “BMB HOLDING” маҳсулот етиштирувчи, уни сараловчи, сақловчи эди.  

–Умумий қиймати 57 млн долларни ташкил қилувчи қўшма корхона фаолиятини йўлга қўйдик. Унда маҳсулотларни етиштирдик, бирламчи қайта ишладик, саралаб сақладик ва экспортга чиқардик, – дейди “BMB HOLDING” кузатув кенгаши раиси Беҳзод Маматқулов. –Маҳсулотимизни  Европа, Осиё давлатларига юборяпмиз. Шу йил 1 августгача 30 млн долларлик маҳсулот экспорт қилдик. Бизга шундай шароит яратиб берган Президентимизга раҳмат айтамиз.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/rvq-z0lEzyo" title="“BMB holding” ekishdan eksportgacha yagona zanjirni yaratdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мустақиллик байрамининг 33 йиллиги арафасида занжирнинг яна бир, сўнгги ҳалқаси ишга тушди. Шароф Рашидов туманида янги, мева ва сабзавотни қайта ишловчи тизим иш бошлади. Бу ерда очилган корхонадаги Бельгия, Австрия, Италия, Туркия ва Хитой давлатларининг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар йилига 40 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур кайта ишлаш имкониятини беради. Хусусан, йилига 21 минг тонна маҳсулот бирламчи қайта ишланади, маҳсулотларни қуритиш натижасида 12,5 минг тонна ҳамда 5 минг тонна пюре, джем, томат ва бошқалар учун хомашё ишлаб чиқарилади 50 минг тонна дуккакли маҳсулотлар сараланади.

–Шу пайтгача биз қотиб қолган стереотип асосида ишлаганмиз. Яъни биз фақат мева-чева етиштирувчи мамлакат бўлганмиз, – дейди “BMB HOLDING” кузатув кенгаши аъзоси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа. – Ўзбекистоннинг ери, суви, аҳолиси кўп. Бизда шу каби ишлаб чиқаришни кўпайтиришга жуда катта эҳтиёж бор. Ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш учун чуқур ишлаб чиқариш жараёнини жорий этишимиз керак. Шунда қўшимча қиймат солиғи, иш жойи бўлади. Энг муҳими, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланиб, дунё бозорига экспорт қилинади.

Дунё тажрибасида синовдан ўтган серунум ускуна ва жиҳозлар, технологик линиялар узлуксиз ишлай бошлади. Жиззах далаларида етиштирилган, лаборатория текширувида барча синовлардан, таҳлиллардан ўтказилган помидор, булғор қалампирларини қайта ишлаш цехига юборишга рухсат этилди.

Бу оддий булғор қалампири. Уни совуқхонада 10-15 кун сақлаб туриш мумкиндир. Аммо у қайта ишланса, қуритилса ва ацептик усулда қадоқланса, йиллар давомида истеъмол қилиш мумкин бўлади.  

Икки босқичда яратилаётган 400 ишчи ўрнига маҳаллий ёшлар қабул қилиниб, дастлаб ўқитилди. Мана энди улар мураккаб бошқарувни қўлларига олишди.

[gallery-18952]

–Бу экспортга жўнатишга тайёрланган маҳсулотларимиз. Мана бу қуритилган карам, қовоқ, булғор қалампири, сабзи, қизилча, – дейди “BMB HOLDING” бош директори ўринбосари Азизбек Мадаминов. – Бундан ташқари, бошқа мева-сабзавотларни ҳам қуритиш имконига эгамиз.

Биласиз, “BMB HOLDING” катта майдонда заъфарон етиштиради. Помидорни қайта ишлашда унинг пастаси ва шарбатига илк бор ушбу корхонада қувватдори қўшиб чиқарилди.

Тайёр маҳсулот учун мажмуада етарлича сиғимга эга омборлар ҳам тахт қилиб қўйилган. Лекин ҳозирча уларни тўлдириб бўлмаяпти. Чунки, “BMB HOLDING” маҳсулотларига хорижда кўз тикиб туришибди.

–Ўзимиз етиштирган қизил булғор қалампирига Германия билан шартномамиз бор. Дастлабки тайёр маҳсулот Германия бозорига кетади. Ўзимиз етиштирган помидорни қайта ишлаяпмиз. Уларни Россия ва Европа мамлакатларига юбормоқдамиз, – дейди “BMB HOLDING” кузатув кенгаши аъзоси Мирзамурод Дадажонов.

Ҳа, Жиззахда “BMB HOLDING” компанияси қишлоқ хўжалигидаги ягона занжирни бошдан оёқ ярата олди. Бу Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг ёрқин натижасидир.

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов(сурат,видео), ЎзА