Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BMB-Agroklaster” озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда
12:48 / 2022-11-01

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан мамлакатимизда озиқ-овқат кластерлари жорий этилиб, бу борада ижобий натижаларга эришилмоқда.

Ушбу қарор билан мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларини ўзаро интеграция қилиш, кластерлар (кооперация) фаолиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш асосий мақсад этиб белгиланган.

“BMB-Agroklaster” корхонаси “Agrobank” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда мазкур долзарб вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, корхона мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва экспорт қилиш борасида амалий ишларга қўл уриб,  яхши тажриба тўплашга ҳам улгурган.  

Ушбу корхона томонидан Жиззах вилоятининг Арнасой, Шароф Рашидов ҳамда Ғаллаорол туманларида юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  етиштирилмоқда.  

Корхона томонидан бугунги қадар етиштирилган картошка, помидор ва полиз экинлари ҳосили олиниб, ички бозорларга етказиб берилди. Шу билан бирга, юқорида қайд этилган туманларда жойлашган фермер хўжаликлари билан кооперация усулида экилган юқори сифатли эртапишар саримсоқ уруғлари серҳосил бўлиб униб чиқмоқда.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “BMB-Agroklaster” корхонаси томонидан етиштирилаётган саримсоқ пиёзи ва бошқа турдаги экинлар ички истеъмол бозорларини сифатли маҳсулот билан таъминлаш ва чет эл бозорларига экспорт қилиш учун йўналтирилади.

Аҳамиятлиси, тадбиркорлик субъектлари ҳамда банклар ўртасидаги ишонч асосида қурилган ўзаро манфаатли муносабатлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш кўрсаткичларини янада оширишга, шунингдек, миллий иқтисодиётимизни янада ривожланишига хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

ЎзА.