Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Bloomberg: Номларни адаштириши Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ хавотирни кучайтиради
14:01 / 2024-07-12

АҚШ Президенти Жо Байден Вашингтондаги НАТО саммитида нутқ сўзлаган чоғи исмларни аралаштириб юборгани унинг ақлий қобилияти ҳақидаги хавотирни кучайтирди.

“Bloomberg” эслатишича, аввалроқ у Американинг аввалги етакчиси Дональд Трампни вице-президент деб атаган. Украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни таништиришда ҳам хатога йўл қўйиб, “Президент Путин” деб юборган.

Таъкидланишича, хатолар бир зумда интернетда “нишон”га айланган. Ахир, Байден ўзининг икки “асосий душмани”ни “асосий иттифоқчи” атаган-да!

Икки соат ичида йўл қўйилган бу галги жиддий хатолар етакчининг ақлий қобилияти ҳақидаги хавотирни кучайтириб, қайта сайланиш кампаниясини хавф остига қўйган.

5 ноябрь куни АҚШда навбатдаги сайлов бўлиб ўтади. Байден ва Трамп аллақачон ўз партияларидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилишини таъминлаган. Бу икки номзод 15-18 июль кунлари республикачилар, 19-22 август оралиғида демократлар миллий қурултойида расман тасдиқланиши тахмин қилинган эди.

Бинобарин, АҚШда, хусусан демократлар орасида Байденнинг сайлов олди теледебатидаги фиаскосидан сўнг Американинг ҳозирги раҳбарини энг юқори лавозимни сақлаб қолиш учун кейинги уринишдан воз кечишга чақириқлар кучаймоқда. Демократлар Байден ўрнига номзод қидираётганига ишоралар бор.