Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Bloomberg: ГФР ракетага қарши мудофаа тизимларини мустаҳкамлаш учун 17 миллиард евро ажратади
13:37 / 2023-02-02

"Германия кўп қатламли ракетага қарши мудофаа тизимини яратишда иштирок этадиган бир қатор ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан музокара олиб бормоқда. Мазкур лойиҳа 17 миллиард еврога баҳоланмоқда", – дейилади агентлик тарқатган хабарда.

Бу борада Германиянинг Diehl Defence GmbH компанияси билан нархи 2 миллиарддан 3 миллиард еврогача баҳоланаётган IRIS-T тизимини сотиб олиш бўйича шартнома тузиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, харид режасига Исроилнинг Arrow 3 ракетага қарши мудофаа тизими ҳам киритилган, унга 4 миллиард ҳамда Американинг Patriot тизимига 10 миллиард евро ажратилади.

Аввалроқ Reuters агентлиги Германия ракетага қарши IRIS-T тизимидан саккиз дона сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Ушбу харид режаси 2023 йилнинг иккинчи чорагида парламентга маъқуллаш учун тақдим этилади, дейилади хабарда.