French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блогерлар жавобгарликка тортилди
14:06 / 2025-06-23

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган айрим блогерлар томонидан букмекерлик хизматларини очиқ ва жозибали шаклда реклама қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса амалдаги қонунчилик нормаларига зид бўлиб, жамоатчилик орасида кескин танқидларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  Рақобат қўмитаси томонидан ахборот ресурслари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан тизимли ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган ўрганишларда ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган.

Хусусан, “Melbet” букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек, қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали жойлаштирилган видео-роликлар қайси шахсларга тегишли экани аниқланиб, Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар  белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.

Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Букмекерлик хизматларини реклама қилиш орқали қонунга зид фаолиятни тарғиб этган шахсларга нисбатан чора кўрилиши  ижтимоий тармоқларда контент яратувчиларни қонунчилик талабларига риоя этишга, жамият олдида масъулиятли бўлишга ундайди.

Н.Раҳмонова, ЎзА