English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен ва Ван И АҚШ ва ХХР келиша олмаётган масалаларни муҳокама қилди
11:51 / 2023-10-27

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И икки мамлакат келиша олмаётган қатор масалаларни муҳокама қилди, ҳамкорликнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашди.

Давлат департаменти тарқатган баёнотда айтилишича, Вашингтондаги учрашув Давлат котибининг Пекинга ташрифига жавобан ташкил этилган.

Маълумки, айни пайт томонлар АҚШ – Хитой муносабатини масъулият билан бошқариш ва очиқ алоқа тизимини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда.

Учрашувда Блинкен АҚШ келгусида ҳам миллий, иттифоқчилар ҳамда шериклар манфаати ва қадриятини ҳимоя қилишга содиқлигини таъкидлаган.

Маслаҳатлашув бугун ҳам давом этиши айтилган.