English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен ва Гутерриш долзарб масалаларни муҳокама қилишди
09:05 / 2023-02-25

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.

«Улар Украинада адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш зарурлигини муҳокама қилдилар. БМТ Низомини ҳимоя қилиш ва минтақада гуманитар ёрдам кўрсатиш амалларини давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар», деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Америка дипломатияси раҳбари дон шартномасини 18 мартгача «автоматик равишда узайтириш муҳимлигини» таъкидлаган.

Блинкен ва Гутерриш Сурия ва Туркиядаги зилзилалар оқибатларини ҳам кўриб чиқишди. Улар «БМТ ва гуманитар ташкилотлар жабрланганларга кундалик зарур эҳтиёжлар ёрдами етказа олиш учун Сурияга инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш зарурлигини яна бир бор таъкидладилар».

Давлат котиби ва Бош котиб Афғонистоннинг инсонпарварлик эҳтиёжларини ҳам муҳокама қилдилар.

ЎзА