Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен: Саудия Арабистони ОПЕК+ билан рўй берган вазиятда АҚШнинг иттифоқчисига ўхшаб ҳаракат қилмади
17:53 / 2022-10-20

АҚШ давлат котибининг таъкидлашича, АҚШнинг Саудия Арабистони билан кўплаб умумий манфаатлари мавжуд. Лекин Саудия подшоҳлиги ОПЕК+нинг нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича қабул қилган қарорини маъқуллаб, АҚШнинг иттифоқчиси каби иш тутмади, деди АҚШ давлат котиби ABC телеканалига интервью бериб.

"Биз иқтисодий ўсишни тиклашга уринмоқдамиз. Ҳозир нефть қазиб олиш даражасини пасайтириш мутлақо тўғри келмайдиган давр. Улар нарх пасайиб кетишдан хавотирга тушишди ва агар вазият ушбу йўналишда кетганда шундай қарорни қабул қилса бўларди. Лекин ҳозирда бундай қарорни қабул қилишга сабаб йўқ эди", – деди у.

Саудия Арабистонининг ушбу ҳаракати иттифоқчилик нуқтаи назаридан тўғрими, деб берилган саволга Блинкен “ушбу вазиятда йўқ”, деб жавоб берди. "Бироқ бизнинг Саудия Арабистони билан кўплаб умумий манфаатларимиз бор", – қўшимча қилди у.

ОПЕК+ мамлакатлари 5 октябрда Венада бўлиб ўтган учрашувда нефть қазиб олишнинг кунлик кўрсаткичини 2 миллион долларга қисқартиришга келишиб олган эди. Оқ уйнинг баёнот беришича, ОПЕК+ қарори Саудия Арабистони энергетика бўйича юргизаётган сиёсатини Россия билан келишиб олаётганини намойиш қилмоқда. Шундан кейин АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон билан Ар-Риёд муносабатларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаган эди.