Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берди
16:27 / 2022-01-08

АҚШ Қозоғистондаги воқеалардан хавотирда, лекин республика вазиятни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ёрдамисиз ҳам ўнглай олади, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен журналистлар учун уюштирилган брифингда. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзмоқда.

"Биз Қозоғистондаги вазиятдан жуда хавотирдамиз, ҳукумат воқеага муносиб жавоб бериши, яъни намойишчилар ҳуқуқи ҳам инобатга олиниши лозим, деб ҳисоблаймиз", - деди Блинкен журналистлар билан учрашувда.


Давлат котибининг таъкидлашича, АҚШ ҳар қандай зўравонликни қоралайди, Қозоғистон билан муносабатни жуда қадрлайди, томонларни эса вазиятни ўнглашнинг тинч йўлларини топишга чақиради.


Блинкен баёнотига кўра, АҚШда Қозоғистоннинг КХШТдан ёрдам сўраши билан боғлиқ саволлар туғиляпти. Вашингтон вазиятни мустақил ўзи ҳал этиш учун республикада ресурс етарли, деб баҳоламоқда. "Ташқаридан ёрдам сўрашга зарурат туғилгани тушунарсиз", - қўшимча қилган давлат котиби.


Тартибсизликларни у иқтисодий сабаблар билан боғлади.