Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен Пол Уилан билан телефон орқали гаплашди
14:31 / 2023-08-17

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россияда жосусликда айбланиб, ҳибсда қолаётган Пол Уилан билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага таяниб, “CNN” хабар берди.

Блинкен Уиландан “сабр-тоқатли бўлишни сўраб, унинг имкон қадар тезроқ уйига қайтиши учун ҳамма имконият ишга солинаётгани”ни билдирган.

Телеканал таъкидлашича, бу Блинкен ва Уиланнинг иккинчи марта тўғридан-тўғри телефон орқали суҳбатлашиши. Манба америкалик Мордовиядаги аҳлоқ тузатиш колониясида сақланаётганини қайд этиб, маҳбусга қўнғироқ қилиш имкони берилганини айтган.

Маҳкумнинг акаси Дэвид Уилан ота-онасига маълум қилишича, “Давлат котиби билан очиқ суҳбат узоқ давом этган”. Тафсилотлар ошкор этилмаган.

Блинкен Аспен институтида бўлиб ўтган йиллик хавфсизлик форумидаги чиқишида Россия билан келишмовчиликка қарамай, маҳбусларни алмашиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ҳам Вашингтон билан маҳбуслар алмашиш йўлаги сақланиб қолгани, бу борада музокара давом этаётганини тасдиқлаган.