Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен кутилмаганда Киевга ташриф буюрди
11:01 / 2024-05-14

АҚШ давлат котиби олдиндан эълон қилмаган ҳолда Киевга ташриф буюрди. Унинг Президент Владимир Зеленский билан учрашуви режалаштирилган.

– Блинкен Украинага олдиндан эълон қилинмаган дипломатик миссиясини амалга оширди, – дейилган “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги тарқатган хабарда. – Юқори мартабали мулозим Байден маъмуриятининг Украина мудофааси ва узоқ муддатли хавфсизлигига содиқлигини таъкидлаш ниятида.

Давлат департаменти вакили Мэттью Миллер аниқлик киритишича,  Блинкен Зеленскийдан ташқари Бош вазир Денис Шмигаль ва ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба билан ҳам суҳбатлашади. Жанг майдонида юзага келган вазиятни, АҚШнинг янги ёрдами қай даражада самарадор бўлиши масалаларини муҳокама қилади, Вашингтоннинг Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича узоқ муддатли мажбуриятини яна бир бор тасдиқлайди.

Блинкен икки кунлик ташриф давомида украиналик мулозимлар ва фаолларга “ишончни мустаҳкамловчи кучли ишора йўллайди”. Блинкенга ҳамроҳлик қилаётган шахслар маълум қилишича, Украина янги ёрдам тўплами доирасида аллақачон замбараклар, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари  ва узоқ масофага учириладиган ракеталар олган.