Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен Филиппиндан кейин Саудия ва Мисрга боради
12:16 / 2024-03-20

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен филиппинлик ҳамкасби Энрике Манало билан Манила шаҳрида бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Ғазо секторида сулҳ тузиш талаб қилинишини маълум қилди.

– Ғазо секторидаги болалар ҳам, аёллар ҳам, эркаклар ҳам даҳшатли гуманитар вазиятга тушиб қолган, – деди Америка дипломатияси раҳбари Фаластин эксклавидаги кескин озиқ-овқат инқирозини тасдиқловчи ҳисоботга ишора қилиб.

Мулозим шу ҳафта Саудия Арабистони ва Мисрга ташрифи чоғида Ғазода сулҳ тузишни талаб қилишини билдирди. Учрашувлар давомида маҳбусларни озод қилиш, ҳудудга гуманитар ёрдам оқимини кенгайтириш масаласи ҳам кўтарилиши режалаштирилган.

Блинкен Саудия ва Миср расмийлари билан “мустаҳкам минтақавий дунёнинг тўғри архитектураси” муҳокама қилинишини таъкидлади.