Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен: Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди!
14:19 / 2023-06-07

АҚШ агар Теҳрон ўз ядро муаммосини ҳал қилишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатни инкор этса, Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги учун бор имконият ишга солинади. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен шундай баёнот берди, деб ёзмоқда “Тренд” агентлиги.

“Агар Эрон дипломатик йўлни инкор этса, Президент Жо Байден ҳар гал таъкидлаётганидек, ушбу давлатнинг ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатлайдиган барча вариантлар кўриб чиқилади”, – деди АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари.

Хабарда айтилишича, мулозим АҚШдаги яҳудийлар манфаатини кўзлайдиган энг нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланган Жамоатчилик муносабати бўйича Америка – Исроил қўмитаси мажлисида сўзга чиқиб, шу ҳақда гапирган.

“Эрон ядро қуролини қўлга киритишига йўл қўймаслик керак ва бунга йўл қўймаймиз ҳам”, – таъкидлаган Блинкен.