АҚШ Давлат департаменти Энтони Блинкен фикрича, дунё келажаги қисман Вашингтон ва Пекин муносабатлари динамикасига боғлиқ.
“Менимча шуни билиш муҳимки, Хитой билан бўлган муносабатларимиз биз учун энг муҳим, ҳатто энг муҳимлардан биридир”, деди Давлат котиби “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида.
“Ўртамизда рақобат борлиги аниқ ва бу рақобат келажакда дунё қандай бўлишини қисман белгилайди”.
Блинкен фикрича, “совуқ урушдан кейинги давр тугаши билан бир бурилиш нуқтаси юзага келди. Энди бундан кейин нима бўлиши учун рақобат бор. Хитой ва Қўшма Штатлар бу жараённинг энг йирик икки ўйинчисидир”, деди у.
Ташқи сиёсат маҳкамасининг раҳбарига кўра, АҚШ “Хитойни тийиб туришга интилмаяпти”.
“Аммо биз ўз манфаатларимиз ва қадриятларимизни ҳимоя қиламиз ҳамда Тайвань мисолида бўлгани каби ўнлаб йиллар давомида сақланиб келаётган бундай келишмовчиликлар тинч йўл билан ҳал қилиниши кераклиги ҳақидаги қарашларни қўллаб-қувватлаймиз”, деб қўшимча қилди Блинкен.
ЎзА