Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен: АҚШ конгресси Украинага ёрдам бериш бўйича янги сўров олди
11:15 / 2022-04-29

АҚШ маъмуриятининг Украинани қўшимча қўллаб- қувватлаш бўйича янги сўрови конгрессга топширилган, деб баёнот берди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

"Қўшимча сўров қаршингизда турганидан хурсандман. Бу бизнинг турли йўналишлар бўйича саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим", – деди Блинкен сенат қўмитаси олдида ҳисобот берар экан.  

Унинг таъкидлашича, гап Украинани хавфсизлик соҳасида қўллаб-қувватлаш ҳамда иттифоқчиларга ёрдам бериш ҳақида бормоқда.  

Блинкеннинг маълум қилишича, Украина мудофааси бўйича кўрсатилаётган ёрдамга 15,5 миллиард доллар мўлжалланмоқда, 8,5 миллиардлик иқтисодий ёрдамнинг 7,5 миллиарди Украина бюджетини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш учун АҚШ конгрессидан 33 миллиард доллар сўрамоқчи экани ҳақида маълум қилинган эди.