French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен: АҚШ Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдам юбориши мумкин
22:18 / 2023-10-08

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Қўшма Штатлар Исроилнинг ҳарбий ёрдам билан боғлиқ сўровини қабул қилган, унинг ижроси бугуннинг ўзидаёқ таъминланиши мумкин.

CNN телеканали хабарига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Исроилга Фаластиннинг ХАМАС гуруҳига қарши курашиши учун барча зарурий ёрдам кўрсатилишини буюрган.

Блинкен, шунингдек, Қўшма Штатлар Исроилда бедарак йўқолган АҚШ фуқаролари ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот олганини қайд этди. Вашингтон ҳозир ушбу маълумотни текшираётган экан.

Дипломат АҚШ маъмурияти музлатилган маблағларнинг бир қисмини Эронга қайтариш ҳақидаги қарори ХАМАСга ҳеч қандай ёрдам бермаслигига ишонтирди, чунки Теҳрон бу пулларни фақат гуманитар эҳтиёжга сарфлайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ғазо секторидан Исроилнинг жанубий ва марказий ҳудудларига ракета ҳужумлари уюштирилди. Юк машиналари орқали ўнлаб фаластинлик жангарилар Исроилга кириб келган.

Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари ХАМАСнинг кенг кўламли ҳужуми туфайли “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди.

 

Б.Худойбердиев тайёрлади.