Бизнинг олимлар ихтиро ва кашфиётларни тушларида қилишмоқдами?
Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз.
Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз.
Бундан гоҳида ҳайратлансак, гоҳида нега бизнинг олимлар-у фан докторларнинг кашфиётларини билмаймиз, деган хаёлга борамиз.
Ривожланган давлатларда илм-фанга эътибор кучли эканлиги, улар эришаётган инновацион ютуқлар ҳамда ихтиро ва кашфиётларнинг яратилаётганини гувоҳи бўлиб бораяпмиз.
Хўш, мамлакатимизда бу борадаги ишлар қай аҳволда?!
Илм-фан ва инновациялар ривожига ҳисса қўшаётган олимлар, мутахассислар, фан намоёндаларининг номларини хорижий ОАВлар у ёқда турсин, ҳатто маҳаллий нашрларда ҳам деярли учратмаймиз. Бунга қандай монеъликлар бор ёки бизда кашфиётчилар йўқми?
Аслида каттароқ ёшли олимларимизнинг кўпчилиги собиқ Иттифоқ даврида ўқиганлигини ҳисобга олсак, мустақиллик йилларидаги “ўтиш даври”ни баҳона қилишга сабаб ҳам қолмайди.
Шундай экан, бизнинг олимларнинг чорак аср давомида “ухлашгани”ни, “ухлатиб” қуйилганлиги англашиладимаълум бўлади.
Бу жумбоқли сиёсат замирида тушунарсиз мақсаднинг амалга оширилиши натижасида на илм-фанда, на иқтисодиётда ривожланиш бўлди.
Бугун Президентимиз томонидан бошлаб берилган ошкора бошқарув сиёсати, жуда кўп соҳалардаги камчиликлар ва муаммоларни жамоатчиликка маълум қилиб бормоқда.
Бой берилган имкониятлар, ҳавога совурилган имтиёзлар қанча экан?
Бюджетимиздан илм-фанни ривожлантиришга ажратилаётган триллионлаб маблағлар фақатгина таълим беришнинг турли босқичларидаги сарфи сифатида кўрсатилади.
Фанлар академиясидаги институтлар, турли инновацион марказлар, хорижий университетларнинг мамлакатимиздаги филиаллари томонидан яратилган ихтиро ва кашфиётлар, ишланмалар ва илмий ечимлар бир-бирини такрорлашдан нари ўтмаётганини қандай изоҳлаш мумкин?
Иқтисодиётимизда аграр соҳанинг улкан иштирокини билган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва унга яқин соҳаларнинг иш самарадорлигини ошириш борасида ҳеч қандай инновацион ечим йўқлиги сабаб ҳозиргача чет эл техникаси учун миллионлаб доллар сарфлаяпмиз.
Аграр соҳанинг иқтисодиётимизга қўшаётган улушининг устувор далда эканлигини, аксарият халқимизнинг тирикчилик манбаи қишлоқ хўжалиги билан боғлиқлигини инобатга олиб, мазкур соҳада инновациялар, инвестициялар, технология марказларни кенг жалб этган ҳолда дон ва гўшт маҳсулотларининг бозорларимиздаги қимматлашувига барҳам берилиши зарур.
Олимларимиз “ухлаш вақти” ўтганини балки энди англашар?
Президентимиз ишлаб чиқариш ва фан уйғунлигини таъминлаш зарурлигини кун тартибига долзарб вазифа қилиб қўйганига ҳам бир неча йил бўлди.
Халқимиз ушбу вазифанинг натижаларини кўриш вақти келди!
Шуҳрат Неъматов