Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизни меҳр бирлаштиради!
17:46 / 2020-12-04

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Қўғирчоқ театри томонидан “Бизни меҳр бирлаштиради!” шиори остида Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи”га ташриф уюштирилди.

Ташриф давомида вилоят Қўғирчоқ театри актёрлари томонидан болажонларга қувноқ кайфият улашувчи саҳна кўринишлари, иқтидорли ёшларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди. Тарбияланувчилар билан самимий мулоқот ўтказилди.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар “Мурувват уйи” тарбияланувчиларига байрам совғаларини улашди.

[gallery-289]

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ олган суратлар, ЎзА