Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Бизнесни ривожлантириш банки» Тошкент шаҳридаги Амити университети билан ҳамкорлик қилади
10:56 / 2024-06-07

«Бизнесни ривожлантириш банки», «BRB Tech» компанияси ва «Тошкент Шаҳридаги Амити университети» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар мажмуини назарда тутади.

Меморандумга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширишади:

  • Замонавий ахборот технологиялари ва таълим фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикасида ахборот жамиятини янада ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга бўлган тадқиқотларни татбиқ этиш;
  • Сунъий интеллект технологияларини банк соҳасига жорий этиш йўналишида илмий- тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
  • Ўзаро манфаатли қўшма анжуманлар, тадбирлар, семинарлар, академик машғулотлар ташкил этиш;
  • Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
  • Белгиланган вазифаларни бажариш учун томонлар, бинолар, техника ва жиҳозлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
  • Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш;
  • Ўзаро келишув бўйича бошқа йўналишлар.

Яна бир янгилик – KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ҳужжат лойиҳаси яқинда банк ходимлари иштирокида ўтказилган стратегик сессияда қизғин муҳокама қилинди.

Банк ахборот хизмати