English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнесни ривожлантириш банки Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик келишувини имзолади
18:03 / 2023-11-02

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи давомида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция ишбилармонлари бизнес форуми доирасида “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 30 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратишни назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Келишув шартларига биноан, томонлар ўртасида ўзаро манфаатли масалалар бўйича муносабатларни ривожлантириш, хусусан, аёллар тадбиркорлиги, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва шу билан бирга “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш каби йўналишлар бўйича стратегик ҳамкорлик ўрнатилиши назарда тутилган.  

Франция тараққиёт агентлиги билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлигига Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг ноябрь ойида Парижга бўлган расмий ташрифи чоғида асос солинган. Ушбу ташриф доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2025 йилгача бўлган стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. Дастурга мувофиқ қишлоқ хўжалиги, энергетика, яшил иқтисодиёт, шаҳарсозлик, сув таъминоти, банк-молия сектори ва транспорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.  

Маълумот учун: Франция тараққиёт агентлиги 1941 йилда ташкил этилган, давлат молия институти бўлиб, бош қароргоҳи Парижда жойлашган. 85 та хорижий ваколатхоналарга эга ташкилот фаолияти Франциянинг хориждаги ҳудудларида ва 115 та давлатда иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик, гендер тенглиги, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда тўрт мингдан ортиқ лойиҳани амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган.  

 

М.Қосимова, ЎзА