Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнесни ривожлантириш банки ACCA эътирофига сазовор бўлди
11:15 / 2025-11-13

Тошкентда нуфузли халқаро ташкилот – ACCA (Сертификатланган бухгалтерлар ассоциацияси) ташаббуси билан, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бош ҳомийлигида “Uzbekistan Future CFO” (Бўлажак молиявий директор) танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва  КПМГ халқаро компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг 30 та етакчи олий таълим муассасаси талабалари иштирок этишди.

Турли шартлар орқали қатнашчиларнинг бухгалтерия, молия ва солиқ йўналишларидаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда илк бор, Марказий Осиёда эса иккинчи марта ўтказилди.

"Бизнесни ривожлантириш банки"нинг мазкур лойиҳадаги иштироки банкнинг илм-фан ривожига ҳисса қўшиш, ёшларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш борасидаги эзгу интилишларини ифодалайди.

Танлов якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 8 нафар талаба банкда 3 ойлик амалиёт ўташ имкониятига эга бўлди.  

ACCAнинг Марказий Осиёдаги расмийлари ўз навбатида, «Ўзбекистоннинг бўлажак молиявий директор» миллий танловининг Бош ҳомийси сифатидаги фаол иштироки ва беқиёс ҳиссаси учун «Бизнесни ривожлантириш банки»га алоҳида миннатдорлик билдириб, махсус сертификат билан тақдирлади.

«Банкнинг ёш молия мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда бухгалтерия ва молия касбининг ривожига қўшган ҳиссангиз юксак қадрланади», — дейилади ACCA ахборотида.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида