Очиқ мулоқотда Президент иқтисодиётимизнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарадиган муҳим бўғини – ўрта бизнес эканлигини таъкидлади.
Лекин ҳозир ўрта бизнес учун шароитлар етарли эмаслиги қайд этилди. Шу боис, кичикдан ўрта бизнесга ўтиш истагида бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам янгича ёндашувларни йўлга қўйилади.
Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд жамғармаларнинг фаолияти ҳам, ишлаш усули ҳам тубдан ўзгаради.
Эндиликда Тадбиркорлик жамғармаси хизмат кўрсатиш, “яшил” ва энергия самарадор лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатишга, Саноатни ривожлантириш жамғармаси эса саноат лойиҳалари учун масъул бўлади.
Жамғармаларни бошқаришга малакали хорижий менежерлар олиб келинади.
Ушбу жамғармалар бюджет маблағлари билан чекланиб қолмайди, уларга мустақил инвестиция жалб қилиш ваколати берилади. Бу орқали келгуси бир йилда ушбу жамғармалар ўрта бизнес учун қўшимча 1 миллиард доллар маблағ олиб келади.
ЎзА