French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнесга биринчи қадам самара бермоқда
22:26 / 2025-06-15

Мамлакатимизда кейинги вақтларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Чунки, уларга яратилаётган имконият ва давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши бунга замин яратмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил 15 ноябрдаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 18 августда тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ижроси доирасида, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича “узлуксиз хизматлар занжири”ни яратиш мақсадида “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки ҳузурида “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ташкил қилиниб, жамғарма қошида ҳудудларда “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказ”лари ташкил қилинди.

Наманган вилоятида ҳам “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш лойиҳаларни молиялаштириш бўйича Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 

– Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан тасдиқланган дастурда иштирок этиш учун Наманган вилоятидан 14,5 мингдан зиёд тадбиркорлар томонидан 18,9 минг ариза келиб тушди, – дейди Наманган вилояти “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамият раҳбари Раҳимжон Абдуҳалимов. – Шундан, ўзини ўзи банд қилган 6,4 минг фуқародан янги тадбиркорликни бошлаш ҳамда 3,3 минг тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириш юзасидан таклифлар билдирди.

Ўтган 2024 йил давомида 3 минг 500 та тадбиркорлик субъекти вакиллари қисқа ўқув курсларида ўқитилиб, 3 минг 400 нафар ишбилармонга имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан сертификатлар берилди. Дастур ижроси бўйича берилаётган тўққизта молиявий инструментдан асосан вилоятда 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бўйича аризаларни ташкил этди.

Ажратилган кредитлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 872 таси ишлаб чиқариш, 739 тасига хизмат кўрсатиш, 565 таси қишлоқ хўжалиги ва 433 таси таълим йўналишини ташкил этди. Бунинг натижасида эса, ҳозирги кунга қадар ўзини ўзи банд қилиб келган 677 нафар ташаббускор тарафидан янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилишига эришилди. Ҳудудларда фаолиятини бошлаган якка тартибдаги тадбиркорлар, масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналарда 8 минг 600 та янги иш ўрни яратилди. 

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази томонидан ўтган йили жами 6 минг 236 нафар тадбиркорга консультатив хизматлар кўрсатилди. Шу жумладан, ишбилармонларга бизнес режалари ишлаб чиқиш, дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш тартиблари, молиявий ҳисоботларни тузатиш ва бошқа шунга ўхшаш турдаги хизматлар кўрсатилди.

Марказ томонидан Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, “Тадбиркор аёл” ассоциацияси вилоят бўлими билан биргаликда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида дастур доирасида берилаётган имтиёз ва преференциялар, “Hamroh.biznes-portal.uz” платформасидан фойдаланиш қоидалари, молиявий саводхонлик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш, бизнес режалар ишлаб чиқиш, сотувларни амалга ошириш, бизнес лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банкларининг ўрни мавзулари бўйича семинар ва учрашувлар ўтказилиб, уларга 300 нафарга яқин тадбиркор опа-сингиллар йўналтирилди.

Масалан, Давлатобод тумани Ижодкор маҳалласи ҳудудида фаолият юритувчи “Today Trading Servis” масъулияти чекланган жамиятга болалар боғчаси фаолиятини кенгайтириш мақсадида ажратилган 1,5 миллиард сўм кредит натижасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қамров даражаси оширилди, ташкилот биноси замонавий талаблар асосида таъмирланди ва жиҳозланди.

Шунингдек, Косонсой тумани Ўрикзор маҳалласида оилавий тадбиркорлик асосида эшик ромларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун “Turon sifat eshik romlari” масъулияти чекланган жамият ҳамда Тўрақўрғон тумани Хўжанд маҳалласи ҳудудида янги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳар бирига 100 миллион сўмдан имтиёзли кредит ажратилгани айни муддао бўлди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.