Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига тест синовлари ўтказилди
17:49 / 2021-03-16

Бугун – 16 март куни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактбаби магистратурасига қабул учун тест синовлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Тест синовлари Тошкент шаҳрида ташкил этилиб, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (Бизнес тавсиялар ва тадбиркорлик)” магистратура мутахассислигига ҳужжат топширган номзодлар учун ўтказилди.

Тест синовлари 3 та фан - менежмент, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда инглиз тили фанидан бўлиб ўтди.

Бунда ҳар бир фандан 25 тадан, жами 75 та тест топшириғи ва тест топшириқларини бажариш учун 2 соату 30 дақиқа вақт берилди.

ЎзА