French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес учун янги имкониятлар
18:12 / 2025-07-21

Жиззах вилояти Зомин туманида “Бизнесда аёллар: янги давр, янги имкониятлар” мавзусида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг қуйи бўғинлари, туман ҳокимлиги вакиллари, тижорат банклари масъуллари ҳамда тадбиркорлик қилиш, оила бизнесини ривожлантириш истагида бўлган зоминлик хотин-қизлар иштирок этди.

Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Карима Норқулова тумандаги оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, у – тижорат банкларидан кредит олиб тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Анжуман давомида тижорат банклари вакиллари иштирокида “100 та лойиҳачи аёл” дастури доирасида хотин-қизларга молиявий саводхонликни ошириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш, уни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича зарур билим ва кўникмалар берилди. 

Шу ўринда, аёлларга имтиёзли кредит олиш тартиби, бизнес-лойиҳа тайёрлаш, молиялаштириш жараёнлари ва бошқа амалий жиҳатлар бўйича ҳам атрофлича маслаҳатлар берилди.

Тадбир якунида туманда истиқомат қилувчи 10 нафар хотин-қизга 100 миллион сўмгача кредит олиш бўйича тавсиялар берилиб, уларни тижорат банклари билан боғлаш орқали мавжуд муаммолар жойида ҳал этилди.

“Бунёдкор аёллар – 2025” форуми доирасида асосий эътибор – маҳаллаларда хотин-қизларнинг ҳаёт сифати ва оилавий фаровонлигини ошириш, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш, мавжуд имкониятлар ҳақида кенгроқ хабардор қилишга қаратилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзАмухбирлари