Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес-омбудсман яна бир тадбиркорга ёрдам қилди
18:26 / 2019-11-28

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан Бизнес-омбудсманга бир қанча қўшимча ваколатлар берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман ишда иштирок этган-этмаганлигидан қатъи назар, қонуний кучга кирган иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор устидан шикоят қилишга ҳақли.

Хусусан, 2019 йилнинг 19 ноябрь куни Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи МЧЖ шаклидаги “Питнак Панель” қўшма корхонаси манфаатида Бизнес-омбудсман девонининг Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари аппеляция инстанцияси судида иштирок этди.
Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари томонидан билдирилган фикри ва кўрсатилган ҳуқуқий ёрдами натижасида Боғот туманлараро иқтисодий судининг тадбиркордан нотўғри ҳисобланган 967 494 640 сўмлик ҚҚС ундириш тўғрисидаги қарори бекор қилинди.

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.