English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БИЗНEС-ОМБУДСМАН: туман ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас...
16:41 / 2020-07-17

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “EZGU TAOM” МЧЖ туман ҳокимининг 2018 йил 24 августдаги қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.


Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “EZGU TAOM” МЧЖ туман ҳокимининг 2018 йил 24 августдаги қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Бу қарор билан Яшнобод тумани ҳокимининг 2017 йил 10 июлдаги қарори бекор қилинган.

Гап шундаки, Яшнобод тумани ҳокимининг 2017 йил 10 июлдаги қарорига асосан, мазкур МЧЖга тегишли 444 квадрат метрдан иборат ёзги қаҳвахона объектига мулк ҳуқуқи берилган эди.

Бизнес-омбудсман томонидан ушбу ҳолат ўрганилиб, туман ҳокимининг 2018 йил 24 августдаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида Яшнобод туман маъмурий судига ариза киритилди ва суд қарори билан ушбу қарор ҳақиқий эмас, деб топилди.

Яна бир ҳолатда, «Фазо» инновация ғояларини ривожлантириш маркази ва “IMPOSTAR” хусусий корхонасига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олинган мулклар ўрнига компенсация тўлови тўлаб берилмагани аниқланди.

Бизнес-омбудсман ҳар икки ҳолат бўйича ҳам Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритди ва суднинг ҳал қилув қарорлари билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.