English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес-омбудсман тадбиркорни ноқонуний текширган назорат қилувчи органни жаримага тортди
17:41 / 2026-02-10

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳар шўъбаси тадбиркорни ноқонуний текширган назорат қилувчи органни жаримага тортди.

Гап шундаки, “Имкон Сервис” МЧЖ (номи ўзгартирилган) фаолиятида Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш бош бошқармаси Миробод туман бўлими ходимлари томонидан 2025 йилнинг 28 ноябрида ўтказилган текширув ўрганилганда, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтмагани, текширув ноқонуний равишда ўтказилгани аниқланган.

Шунга кўра, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2412-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси тайинланди.

ЎзА