Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес омбудсман: тадбиркорларнинг 185 миллиард сўм маблағи қайтарилди
19:03 / 2023-01-30

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (Бизнес омбудсман) тадбиркорлар учун жорий этилаётган имтиёзларнинг амалда қўлланиши, соҳа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Бизнес омбудсман тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари устуворлиги принципини таъминлаш йўлида хизмат қилмоқда. Айни пайтда тадбиркорлар фаолиятига давлат органларининг асоссиз аралашуви олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Вакил, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этмоқда.

Давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан доимий назорат йўлга қўйилган.

Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётгани ўрганилмоқда.

Вакил девони ходимлари томонидан мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган сайёр учрашувлар ҳам ўтказилмоқда.

Жумладан, 2022 йил давомида Тошкент шаҳрининг барча туманларида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди. Тадбиркорлардан келиб тушган саволлар таҳлили шуни кўрсатдики, уларни қизиқтирган асосий масалалардан бири қўшилган қиймат солиғи ўрнини қоплашдир.

Вакил девонининг Тошкент шаҳар шўъбаси ходимлари ташаббуси билан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган ва ташкиллаштирилган ишлар натижасида 155 нафар тадбиркорлик субъектининг манфаати ҳимоя қилинди.

Натижада 185 миллиард сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши ва тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди.

Жорий йилда бундай солиқ турининг камайтирилиши тадбиркорлар учун қулайлик яратиши шубҳасиз.

А.КАРИМОВ,

Бизнес омбудсманнинг

Тошкент шаҳар шўъбаси бош инспектори.

ЎзА