English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес-омбудсман тадбиркорга маблағини ундириб берди
14:46 / 2019-12-20

Яқинда Бизнес-омбудсманга Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган “Surxon Star Mebel” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушди.


Яқинда Бизнес-омбудсманга Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган “Surxon Star Mebel” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушди. Унда Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси шартномада белгиланган тўловларни мазкур МЧЖга тўлаб бермаганлиги айтилган.

Ўрганишлар жараёнида маълум бўлишича, “Surxon Star Mebel” МЧЖ шартномага асосан 428 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар етказиб берган бўлса-да, етказилган маҳсулот учун шартномада белгиланган тўлов Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан тўлиқ амалга оширилмаган.

Қарздорликни ундириш юзасидан Бизнес-омбудсман “Surxon Star Mebel” МЧЖ манфаатида Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармасига нисбатан Термиз шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритди.

Суд жараёнида Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан тадбиркорга 353 миллион сўм тўлаб берилди.

Термиз шаҳар туманлараро иқтисодий суди қолган 75 миллион сўмни ҳам “Surxon Star Mebel” МЧЖ фойдасига ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилди. 

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.