Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар ходимларини жаримага тортди
09:46 / 2021-06-25

Маълумки, тадбиркорлик субъекти фаолияти юзасидан ўтказиладиган ноқонуний текшириш ёки текширишда белгиланган қатъий талабларга амал қилмаслик ҳолатлари тадбиркор интилишларини сўндириши билан бирга ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонунга мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширувларини ўтказишнинг қонунийлиги мониторингини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Шунга кўра, Вакил девони ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг давомида Фарғона вилоятидаги бир қатор назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони билан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт» деб кўрсатилган бўлса-да, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан мазкур фармонга амал қилинмаган.

Хусусан, Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитини назорат қилиш бошқармаси ходими И.Қузибоев томонидан «Поско Интернатионал Текстиль» МЧЖда 2021 йил 11 мартда текшириш ўтказилиб, мазкур текшириш ягона тизимга киритилмасдан амалга оширилганлиги аниқланган.

Худди шу каби ҳолатлар Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари З.Валиев, У.Тошбеков ва Н.Турдиматов У.Тошбеков ва Н.Турдиматовлар томонидан ҳам қонунбузилиш ҳолатлари йўл қўйилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Фарғона вилоят ветеринария бошқармаси ходимлари Д.Толипов ва И.Ҳайдаровлар томонидан Боғдод туманида фаолият олиб бораётган «Лочин» фермер хўжалигида 2021 йил 15 январда текшириш ўтказилиб, мазкур текшириш ягона тизимга киритилмасдан амалга оширилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Қува туман Давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлим бошлиғи А.Жумаев, туман Давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ шуъбаси мудири А.Норматов ҳамда ушбу туман солиқ инспекцияси бош инспектори А.Солиевлар томонидан туманида фаолият олиб бораётган «Якка тартибдаги тадбиркор» М.Жўраеванинг юридик манзилга бориб текшириш учун асос бўлган буйруқдан четга чиқиб, ноқонуний текшириш ўтказганликлари аниқланди.

Бу каби қонунбузилиш ҳолатларига Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текшируви шуъбаси катта инспектори Ю.Абдуваҳоб ва Р.Юсуповлар томонидан ҳам 2 та ҳолатда, вилоят Давлат солиқ бошқармаси сайёр солиқ текшируви шуъбаси катта инспектори Т.Тожиматов томонидан

1 холатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда ўрнатилган тартибига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Вакил девони ходимлари томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2 моддасига асосан ноқонуний текшириш ва текшириш тартибини бузган назорат қилувчи органларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдаги жиноят ишлари бўйича судларга ҳужжатлар тўплами юборилган.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текшириш ва текширишлар тартиби бузилган деб топилиб, уларнинг барчасига нисбатан жарима жазоси тайинланди.

Фарҳод Аҳмедов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги вакил девони бош инспектори