Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес-омбудсман кўмагида тадбиркорнинг мушкули осон бўлди
14:17 / 2022-02-21

Бизнес-омбудсман институти тадбиркорларнинг ҳуқуқларини давлат органаларининг ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилишга ихтисослашган бўлиб, у томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, сўнгги тўрт йил давомида Бизнес-омбудсман томонидан 4 минг 300 дан ортиқ ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 969 нафар давлат органларининг мансабдор шахси интизомий жавобгарликка, назорат қилувчи органларнинг 2 минг 455 нафар мансабдори эса маъмурий жавобгарликка тортилди. Уларнинг 1 минг 54 та ноқонуний қарори бекор қилинди, 400 нафар тадбиркорга 10 миллион доллардан ортиқ маблағни ундирилиши таъминланди. Ишбилармонларнинг 12 минг гектардан ортиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқи тикланди.  

Бизнес-омбудсман ахборот хизматининг маълумотига кўра, ҳуқуқи бузилган тадбиркорлардан яна бири Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор “К.М.” Гулистон шаҳар ҳокимлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.  

Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш доирасида шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниб, тадбиркорнинг тегишли савдо дўкони бузилган. Мазкур бузилган бино 67,3 миллион сўмга баҳоланган. Бироқ, бузилган бино учун компенсация бюджетда маблағлар етишмаслиги важи билан тўланмасдан келинган.  
 
Ваҳоланки, қонунчиликда олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган. 

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, суднинг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан Гулистон шаҳар ҳокимлигининг ҳисобидан тадбиркор фойдасига 67,3 миллион сўмлик компенсация ундириш белгиланди.

  
Гулноза Бобоева, ЎзА