Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес-омбудсман фермерларнинг муаммо ва таклифларини тинглади
14:59 / 2023-12-26

Пойтахтимизда Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов раҳбарлигида Ўзбекистон Агробизнес уюшмаси вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларининг электр, солиқ, кредитга оид масалалари ҳамда шу билан боғлиқ уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва тегишли кўрсатмалар берилди.  

Тадбирда қайд этилганидек, йил давомида тадбиркорлар томонидан 6 минг 699 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2 минг 444 таси бўйича тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланган, 2 минг 44 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг 19 фоизи солиққа, 13 фоизи ер, кадастр ва архитектурага, 14 фоизи суд қарори ва унинг ижросига, 12 фоизи банк, кредит ҳамда 8 фоизи инфратузилма ва бошқа масалаларга оид.  

Шунингдек, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.  

Тадбир давомида қишлоқ хўжалигини барқарор равишда ривожлантириш, самарадорлигини юксалтириш, фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА