Бугун “International Tashkent” меҳмонхонасининг халқаро конференциялар залида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича минтақавий бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес форуми ўтказилди.
Тадбирда соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар Ўзбекистонда бизнес вакиллари фаолияти учун яратилаётган имкониятлар, соҳадаги мавжуд муаммоларга оқилона ечимлар юзасидан ўзаро мулоқот олиб бордилар.
Экспертлар томонидан бизнес соҳасида ҳалоллик стандартларига амал қилиш, коррупцияга қарши биргаликда курашиш, шаффоф Ипак йўли ташаббусини яратиш, тадбиркорлик фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларнинг қонунчиликдаги бўшлиқлар билан ўзаро боғлиқлиги, халқаро амалиёт ва хорижий тажрибадаги ютуқларга бағишланган тақдимоти ҳам ўтказилди.
Юқорида қайд этилган масалаларда билдирилган фикр-мулоҳазалар, тавсиялар асосида хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга доир амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ivI89elIF6w" title="Бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик коллектори" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов, Нишонбой Абдувоитов (видео) ЎзА