Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизда илк медаллар
12:01 / 2025-12-10

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида мамлакатимиз вакиллари ҳам ўз иштирокини бошлади.

Қувонарлиси, мусобақа биз учун муваффақиятли бошланди.

Пара пауэрлифтингчимиз Султонпошша Бердиева 41 кг. вазн тоифасидаги беллашувларда 55 кг. тош кўтариб, мусобақа олтин медалини қўлга киритди.  

Баҳсларда терма жамоамиз аъзолари Турсуной Ўроқбоева ҳамда Ўғилжон Зарипова ҳам шоҳсупадан жой олди. Ўроқбоева мазкур дастурда 55 кг. натижа билан кумуш, Зарипова эса 45 кг. тош кўтарган ҳолда бронза медалига эга чиқди.

Шербек Исломов,

ЎзА