Фарғона давлат университетида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва талабалар иштирокида “Биз Ватан ҳимоячилари” деб номланган маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмлар ва мудофаа факультети талабалари, университет ходимлари, профессор-ўқитувчилари иштирок этди.


Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимиз Қуролли Кучларини модернизация қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.


Алоҳида қисм солдат ва зобитлари амалий кўникмаларини намойиш этдилар.
Шунингдек, ҳарбий хизматнинг шарафли ва фойдали экани, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, Ватанга садоқатли хизмат қилиш ҳар бир ёшнинг бурчи экани уқтирилди.


Очиқ мулоқот давомида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Тадбир якунида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчиларга самимий табриклар билдирилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Fjo8jeIT9Gk" title="“Biz Vatan himoyachilari”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА