Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Биз тенгмиз — бир сафдамиз!”
12:32 / 2025-12-03

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамлакатимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Мақсад имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятга аралашувини кучайтиришдан иборат.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Инклюзив рақс ва чекловсиз ижод” шиори остида “Биз тенгмиз — бир сафдамиз” номли бадиий-ижодий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Сен кучлисан” хайрия акцияси доирасида саратон касаллигига чалинган бемор болалар томонидан чизилган қарийб 100 та сурат намойиш қилиниб, кимошди савдоси ташкил этилди. Бу эса йиғилганларда улкан таассурот қолдирди.

Дастурнинг бадиий қисмида имконияти чекланган болажонлар томонидан рақслар ижро этилиб, халқимизнинг севимли санъаткорлари томонидан куй ва қўшиқлар дастаси тақдим қилинди.

Шу тариқа уларнинг вақтларини мазмунли ўтказишга эришилди.

Шербек Исломов,

ЎзА