“Биз сен билан болажон”
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 4-сонли мактаб-интернатида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Биз сен билан болажон” мавзусида тадбир ташкил этилди.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 4-сонли мактаб-интернатида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Биз сен билан болажон” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Ёшлар Иттифоқи“ вакиллари, Сирожиддинов номидаги академик лицей, мактаб-интернат жамоаси, ота-оналар иштирок этдилар.
“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиб келмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда ногиронлик муаммоларини ҳал қилиш йўналишининг мустаҳкам пойдевори яратилди ва ушбу йўналишда давлат органлари, кенг жамоатчилик, юртимизнинг ҳар бир фуқароси мақсадли ишларни амалга оширмоқда.
Шунингдек мактаб-интернати ўқувчилари томонидан кўнгилочар концерт дастури ҳам тақдим этилди.
Чилонзор тумани “Ёшлар иттифоқи“ кенгаши раиси Б.Зиёвуддинов сўзга чиқиб мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, “3 декабрь – Ногиронларни ҳимоя қилиш куни”ни кенг миқёсда нишонланаётганлиги, Конституциямизнинг 27 йиллиги байрами билан чин юракдан табриклади.

Чилонзор тумани “Ёшлар иттифоқи“ марказий кенгаши томонидан мактаб-интернати ўқувчиларига улашилган совғалар болажонларнинг юзларида табассум пайдо бўлишига сабаб бўлди.