French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биз оитсга қаршимиз, соғлом турмуш тарафдоримиз!
17:50 / 2019-11-28

Наманган вилояти мусиқали драма театрида 1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТС га қарши кураш кунига бағишлаб ўтказилган маданий-маърифий тадбир шундай деб номланди.


Наманган вилояти мусиқали драма театрида 1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТС га қарши кураш кунига бағишлаб ўтказилган маданий-маърифий тадбир шундай деб номланди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ва даволаш-профилактика муассасаларининг бош врачлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари, имом-хатиблар, ички ишлар идоралари вакиллари, халқ таълими ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда талаба ва ўқувчилар иштирок этди.

– Бу борада мамлакатимизда мустаҳкам қонунчилик асослари, моддий техника базаси яратилган, – деди тадбирда сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор С.Мўминов. – Лекин, умумхалқ миқёсида, ҳамма ва ҳар бир фуқаро онгли равишда ҳамжиҳатликда курашмаса бу касаллик йўлига ғов қўйиш мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан ОИТС тўғрисида тўлақонли тушунча, унинг машъум оқибатларидан огоҳлик, эҳтиёт чоралари бўйича билимга эга бўлиш касалликни олдини олишнинг энг муҳим йўналишларидан биридир.

Тадбирда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва соҳага дахлдор бошқа кўплаб давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “2017-2019 йилларда Наманган вилоятида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш ҳамкорликдаги дастури” асосида аҳолининг барча қатламлари орасида ОИТС касаллигини олдини олиш ва даволаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учқўрғон тумани маданият бўлими бадиий жамоаси томонидан намойиш этилган “Фожеа” номли саҳна кўриниши тадбир таъсирчанлигини оширишга хизмат қилди.

Шунингдек, ОИТСга қарши тарғиботда фаол қатнашиб келаётган бир гуруҳ ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.