English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Биз биргамиз” шиори остида волонтёрлар бирлашди
14:11 / 2022-04-28

Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси томонидан “Биз биргамиз” шиори остидаги волонтёрларнинг биринчи фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда 50 дан ортиқ волонтёрлик гуруҳлари, 2021 йил “Йил волонтёри” танлови ғолиблари “Эзгулик йўли” шиори лабиринти остида бирлашди. 

Маълумки, 2019 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Волонтёрлик фаолиятининг мақсади жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир. 

Мазкур фестиваль Ўзбекистонда волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш, ёшларни ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда салоҳиятини ошириш ва волонтёрлар томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида ташкил этилди. Фестиваль олдидан бир ҳафта давомида волонтёрлик гуруҳлари томонидан республикамиз бўйлаб ижтимоий ва хайрия аксиялари, экологик танлов ва бошқа бир қатор тадбирлар ўтказилди. 

[gallery-6848]

Фестиваль доирасида волонтёрларнинг ташаббуслари юзасидан видеороликлар танлови ўтказилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, давлат бошқарув органлари, халқаро ташкилотлар ва бизнес компаниялар вакиллари ҳудудлардаги “Волонтёрлар мактаби” ментор-тренерлари иштирокида “Ўзбекистонда волонтёрликни ривожлантириш” мавзуидаги конференсия ўтказилади. 


Гулноза Бобоева, ЎзА